Спорт | 08:40 / 26.01.2019
5754
1 дақиқада ўқилади

«Монако» Жардим қайтганини расман эълон қилди. Анри ишдан бўшатилди

Фото: REUTERS/Eric Gaillard

«Монако»да бош мураббий ўзгарди.

Князлик клуби Леонарду Жардим қайтгани ва у била 2021 йилга қадар амалда бўлувчи шартнома имзоланганини эълон қилди.

44 ёшли Жардим «Монако»ни 2014 йилдан буён бошқарган. Унинг раҳбарлигида клуб 2016/17 йилги мавсумда Франция чемпиони бўлган. 2018 йилнинг 11 октябрида  португалиялик мутахассис қониқарсиз натижалар туфайли ишдан бўшатилди. Аммо унинг ўрнини эгаллаган Тьерри Анри ҳам вазиятни ўнглай олмади. Қолаверса, франциялик мутахассис монегаскликлар жамоаси футболчилари билан зиддиятга борди ва раҳбарият уни ҳам истеъфога чиқарди.

21 турдан кейин «Монако» 15 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда.

Жардим 26 январь куни «Дижон»га қарши ўйинда жамоани бошқармайди, аммо клуб билан сафар ўйинига боради. Бу ўйинга жамоани Франк Пасси бошлаб тушади.

Мавзуга оид