Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда дарсликлар учун кенгайтирилган реаллик тизими яратилади
Халқ таълими тизимида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш дастури муҳокама учун жойлаштирилди.
Хусусан, дастурда ўқув дарсликлар учун кенгайтирилган реаллик (AR) яратиш ҳам назарда тутилган.
Бунда халқаро тажрибалардан келиб чиқиб ўқув жараёнидаги асосий дарсликларда ишлатилган расмлар 3D кўринишга ўтказилади; дарсликлардаги расмлар (объект) ҳақида зарур маълумотларни кўрсатиш имконияти яратилади; маълумотларни ўзлаштириш даражаси оширилади.
Тахминий муддати - 2019 -2020 йиллар. Ижрочи - Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази. Молиялаштириш манбаи - Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабларни компьютер техникаси билан таъминлаш дастури тасдиқланиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
15:16 / 12.12.2024
2025 йилда дарсликлар ижараси учун тўлов олинмайди
18:42 / 30.10.2024
Мактаб дарсликлари ижараси учун тўлов тикланиши мумкин
14:50 / 23.10.2024
Мисрда инглиз тилидаги илк Ўзбек тили грамматикаси дарслиги яратилди
11:54 / 29.09.2024