Жаҳон | 08:48 / 26.01.2019
7696
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада ҳибсга олинганлар сони 500 кишига етди

Фото: REUTERS / Carlos Garcia Rawlins

Венесуэладаги намойишлар давомида ҳибсга олинганлар сони 500 кишига етди. Бу ҳақда РИА «Новости» «Жиноий форум» нодавлат ташкилоти раҳбари Альфредо Ромерога асосан хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, мамлакатдаги норозилик намойишлари душанба кунидан буён тўхтамаяпти.

Соат 20.50 (Тошкент вақти билан шанба куни 4.50)даги маълумотларга кўра, қўлга олишлар давом этмоқда, миллий гвардия ходимлари ва махсус топшириқлик хизматлар ходимларининг уйларга бостириб кириши тўғрисида хабарлар мавжуд.

Ромеронинг қўшимча қилишича, қўлга олинганлар орасида камида 14 нафар вояга етмаган қиз ва ўғил бола ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гуаидо Мадуро билан музокаралардан бош тортгани, АҚШ ўз шартини маълум қилгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид