Ўзбекистон | 10:00 / 26.01.2019
129992
1 дақиқада ўқилади

Хориждан пул ўтказмалари қайси вилоят аҳолиси даромадида кўпроқ акс этмоқда?

Фото: РИА Новости

2018 йилнинг январь-декабрь ойлари бўйича бошқа жорий трансфертлар таркибига кирувчи республика ташқарисидан келиб тушган пул ўтказмалари ҳажмининг номинал ўсиш суръати 64,6%ни ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, унинг аҳоли умумий даромадлари таркибидаги улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,0% пунктга ошди.

Қайд этилишича, ушбу даромадларнинг бундай сезиларли ўзгариши аҳоли умумий даромадлари номинал қийматини 7,3%га ўсишини таъминлаб берган.

Хориждан пул ўтказмалари Хоразм (23,2%), Самарқанд (19,3%) ва Андижон (19%) вилоятлари аҳолисининг умумий даромадларида кўпроқ акс этган. Уларнинг улуши Навоий (5,1%), Тошкент (5,4%) ва Жиззах (6,2%) вилоятларида камроқ.

Мавзуга оид