Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Венесуэланинг Гуайдо томонидан тайинланган вакилини тан олди
Америка президенти Дональд Трамп маъмурияти Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо томонидан тайинланган, ушбу давлат ҳукуматининг Қўшма Штатлардаги ишончли вакили Карлос Альфредо Веккьони тан олди. Бу ҳақда давлат котиби Майк Помпео хабар берган.
Веккьо Венесуэла номидан АҚШда дипломатик масалалар билан шуғулланади, дейилади 27 январь, якшанба куни эълон қилинган хабарда. Бу ҳақда Reuters маълумот тарқатди.
Аввалроқ, 28 январь куни, икки ҳафта олдин Дональд Трамп республикачи сенатор Линдси Грэм билан Венесуэлада ҳарбий куч ишлатиш имконияти ҳақида гаплашгани маълум бўлганди. Грэмнинг сўзларига кўра, президент унинг Жанубий Америка мамлакатида куч ишлатиш бўйича фикри ҳақида қизиққан. Сенатор бу масалада эҳтиёткор бўлишга чақирган, сабаби «муаммолар юзага келиши мумкин».
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Гуайдо Мадуро билан музокаралардан бош тортгани, АҚШ ўз шартини маълум қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025