Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Asia Alliance Bank давлат олдидаги қарзларини банк акциялари билан тўлади
Asia Alliance Bank эгалари қарзларини қайтариш учун ўз улушларини давлатга берди. Бу ҳақда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов маълум қилди, деб хабар берди Kun.uz мухбири.
Давлат шу йилнинг январида мазкур акциядорлик-тижорат банкининг 100% акцияси эгасига айланганди.
«Гап шундаки, банк акционерлари давлат олдида қарздор эди ва улар бу қарзларни ўз мулклари ҳисобидан тўлашга қарор қилишди. Биз бу ҳақда улар ўз мулкларини давлат фойдасига қайта расмийлаштирганларидан кейин билдик», – деди у ва қандай қарзлар ҳақида гап бораётганлигига аниқлик киритмади.
Ишметовнинг сўзларига кўра, Asia Alliance Bank давлат банкига айлангани ва яқинда «Пойтахт банк» давлат банки очилганидан сўнг банк секторидаги давлат улуши 1−2 фоизга ўсиб, 83−84 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид
13:39 / 28.04.2025
Акциядорлик жамиятлари ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди
11:58 / 11.03.2025
Tesla акциялари қиймати бир кунда 15 фоизга тушиб кетди
10:29 / 06.02.2025
Адлия вазирлиги “Зиё улаш” китоб улашиш акциясини кенгайтирмоқда
14:00 / 21.10.2024