Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда террорчилар туфайли етказилган зарар миқдори ҳисобланди
Сурия саноат вазири Муҳаммад Ман Жазбенинг айтишича, террорчилар ҳаракати сабабли Сурия саноат соҳасида 2,5 миллиард доллардан зиёд маблағни йўқотган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Жазбенинг сўзларига кўра, жангарилар Сурия иқтисодиётига путур етказиш учун мамлакат саноат объектларига атайлаб зарбалар беришган.
«[Террорчилар] объектларни талон-торож қилиш билан шуғулланиб, инфратузилмани, ишлаб чиқариш тармоқларини қасддан вайрон қилганлар ва Туркияга катта миқдорда ускуналарни олиб чиқиб кетишган», - дея таъкидлаб ўтди Жазбе.
Вазирнинг ҳисоб-китобларига кўра, зарар 1,026 трлн Сурия лирасини (2,5 миллиард доллар) ташкил этди.
Шунингдек, Жазбенинг қайд этишича, расмийлар назорат остига олинган кўплаб объектларни қайтариб олишди ҳамда уларни қайта тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИШИД Сурияни қанча вақт ичида қайта эгаллаб олиши мумкинлиги ҳисоблаб чиқилганди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025