Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ғазо сектори чегарасида “ақлли” девор қуришни бошлади
Исроил мудофаа вазири давлат Ғазо сектори билан чегарада такомиллашган девор қуришни бошлаганини эълон қилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри маълум қилди.
Янги тўсиқнинг узунлиги 65 кмни, баландлиги 6 метрни ташкил қилади. У рухланган пўлатдан тайёрланган бўлади ва умумий оғирлиги 20 минг тоннага яқинни ташкил қилади. Лойиҳа мудофаа вазирлигининг муҳандислик-қурилиш департаменти ва Исроил чегара ва канализация хўжалиги бошқармаси томонидан амалга оширилмоқда.
“Ақлли” девор ер ости тўсиқлари ва уч қатламли денгиз тўсиғини ўз ичига олувчи мажмуанинг якунловчи қисми бўлади.
“Девор Ғазодан ҳудудимизга террорчилар киришининг олдини олади. Ғазода яшовчилар жим юрмасалар, биз ҳеч иккиланишсиз ҳаракат қилишимизни англашлари лозим”, деб айтган Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху.
Айни вақтда Ғазо сектори Исроилдан тиканакли сим тўсиқ ва қоровул вишкалари билан ажратилган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025