Жаҳон | 15:22 / 04.02.2019
38628
1 дақиқада ўқилади
Олимлар саратонга чалинмасликнинг учта оддий қоидасини айтишди
Саратон касалликларига чалинмасликнинг энг самарали усули бу тамаки чекмаслик, тўғри овқатланиш ва серҳаракат турмуш тарзи. Бу ҳақда Гейдельбергдаги немис илмий-тадқиқот онкологик маркази раҳбари профессор Михаэль Бауманн айтди.
— Тўғри овқатланиш ва етарлича ҳаракатда бўлиш орқали саратоннинг олдини олишингиз мумкин. Саратонга қарши энг яхши чора эса тамаки чекмаслик! Барча турдаги саратон хасталикларининг 30%га яқини чекиш билан боғлиқ, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, 4 февраль Бутунжаҳон саратонга қарши кураш куни деб эълон қилинган.
Мавзуга оид
17:36 / 15.10.2024
Ўлим хавфини 40 фоизга камайтиради: олимлар бачадон бўйни саратонини даволашнинг янги усулини таклиф қилди
21:00 / 09.10.2024
Олимлар 75 ёшда ҳам тамаки чекишни ташлаш инсон умрини узайтиришини аниқлади
23:18 / 05.10.2024
Дунёда ёшлар ўртасида саратонга чалиниш ҳолатлари ортаётгани айтилди
18:36 / 08.06.2024