Жаҳон | 10:54 / 05.02.2019
9239
1 дақиқада ўқилади

Мадуро Рим папасидан Венесуэлада мулоқот ўрнатилишида ёрдам сўради

Венесуэла Президенти Николас Мадуро Рим папаси Францискга «мулоқотнинг енгиллашуви ва мустаҳкамланиш жараёнида» ёрдам сўраб хат ёзган.

«Умид қиламанки, хат йўлда ёки Римга, Ватиканга етиб борган. Унда мен Исонинг хизматига содиқлигим ҳақида айтганман. Мулоқот ўрнатилиши йўлида Рим папасидан ўзининг куч ва имкониятларидан фойдаланишини сўрайман. Ижобий жавобдан умидвормиз»,— деган Мадуро итальян телеканали Sky TG24’га берган интервьюсида.

Рим папаси ҳозир расмий ташриф билан БААда бўлиб турибди ва у Ватиканга 5 февраль куни қайтади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Европанинг яна 6 давлати Гуайдони муваққат президент сифатида тан олган, Италия ташқи ишлар вазири ўринбосари Манлио ди Стефано эса Рим унинг президентлигини тан олмаслигини айтиб ўтган.

Мирзаёр Эркинов
Тайёрлаган Мирзаёр Эркинов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид