Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Huawei қурилмалари хавфсизликка таҳдид юзасидан текширилади
ГФР ахборот техникаси хавфсизлиги бўйича федерал муассасаси (BSI) Huawei компанияси Германия телекоммуникация тармоқлари фойдаланувчиларининг маълумотларини Хитой органларига берилиши эҳтимолини текширади. Бу ҳақда ГФР иқтисодиёт ва энергетика вазири Петер Альтмайер маълум қилди.
"Буни фақат мутахассислар текшириши мумкин", деди вазир. "Бунинг учун BSI жалб этилди", - маълум қилди у.
Шу билан бирга у ГФР ҳукуматида Huawei қурилмалари Германия хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар йўқлигини билдирди.
"Хорижий давлатлар ана шундай хавотир билдирди", - деди у.
Huawei АҚШ ва Австралия уни техник жосуслик ва ўз қурилмалари ёрдамида махфий маълумотларни йиғишда айблаганидан сўнг иқтисодий санкциялар хавфи остида қолди. Ушбу айбловлар ортидан АҚШ сўровига асосан Канадада ўтган йилнинг 1 декабрида Huawei молиявий директори Мэн Ваньчжоу қўлга олинди. Ўз навбатида 11 январь куни Польшада Huawei ходими Хитой фойдасига жосуслик қилишда айбланиб ҳибсга олинди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025