Жаҳон | 10:25 / 08.02.2019
11909
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Британия Скрипалларни заҳарлашда қатнашган яна икки кишини топди

Фото: REUTERS

Британия ҳуқуқ-тартибот идораларининг тахминича, ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда агентлар Александр Петров, Руслан Боширов ва Сергей Фёдоровдан ташқари яна икки россиялик иштирок этган. Бу ҳақда Daily Mail полициядаги юқори мартабали манбаларга асосан хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Британия полицияси «бир неча ҳафта» давомида Скрипалларни заҳарлашда россиялик яна икки шахснинг иштироки ҳақидаги далилларни тақдим этади. Шунингдек, манбаларнинг айтишича, россияликлар мамлакатга туристик виза билан келган ва ҳозирги вақтда Россия ҳудуди бўлиб туришибди. Таъкидланишича, улар Петров ва Бошировдан алоҳида саёҳат қилган ҳамда заҳарлаш ҳолатидаги роли «нисбатан камроқ».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипалларни заҳарлашда қатнашган учинчи шахс суиқасддан кейин Британияда қолгани хабар берилганди.

The Telegraph'нинг ёзишича, ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни Солсберида заҳарлашда «рус агентлари» Александр Петров ва Руслан Бошировга Сергей Фёдоров ёрдам берган. У суиқасддан сўнг Британияда бир муддат давомида қолган.

Мавзуга оид