Light | 23:02 / 08.02.2019
26793
3 дақиқада ўқилади

Офисга бормай шуғулланиш мумкин бўлган топ-касблар

Истаган инсон зерикарли офис, ишга қатнаш, йўллардаги тирбандлик каби муаммоларни ўз ҳаётидан чиқариб ташлаши мумкин, ҳар бир киши монитор олдида овқатланиб ишлаши мумкин. Фақат нима билан шуғулланишни танлашгина қолади. Trendymen уйдан чиқмай туриб шуғулланиш мумкин бўлган энг яхши иш вариантларига оид маълумотлар билан бўлишди.

Веб-дастурчи

Вазифаси: компания сайтларини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш

Веб-дастурчи касби ҳеч қачон эскирмайди. Инсон фаолиятининг деярли барча соҳалари онлайн тизимга ўтказилмоқда. Мавжуд лойиҳалар фаолиятини кузатиш ва янгиларини яратиш - нафақат қизиқарли, балки истиқболли ҳамдир. Бу соҳадаги малакали мутахассиснинг иш ҳақи ҳам шунга яраша: айнан веб-ишланмалар йўналишида пулли компенсация жуда юқори.

Таржимон

Вазифаси: таржима қилиш

Таржимонлик касби бутун умрни бағишлаш керак бўлган ишлардан бири. Тил жуда динамик ва уни биттада ёд олиш билан иш битмайди. Талабгор мутахассис бўлиш учун доимий равишда ўз устида ишлаш ва шуғулланишга тўғри келади. Бундай даражага эришгач эса иш ҳақи миқдори ҳақида ҳам, иш жойи ҳақида ҳам хавотирга ўрин қолмайди: юқори даражали профессионаллар қаердан туриб ишлашидан қатъи назар талаб катта бўлади.

Ёзувчи

Вазифаси: ёзиш

Бу бозорда вакансиялар бошқа жойдагидан катта. Ҳар қандай даражадаги журналистика, инглиз тилидаги манбалар рерайти ёки асарлар ёзиш - буларнинг бари яхшигина даромад келтириши мумкин. Асосийси, диққатни майда-чуйдаларга жамламаслик. Умуман олганда, бу деярли ҳар бир ишга тааллуқли.

Иллюстратор

Вазифаси: бир неча усулда чиза олиш

Иллюстратор касби доимий ўзликни излаш имкони мавжудлиги билан яхши. Иллюстрация ҳеч қачон шунчаки пул учун иш бўлиб қолмайди, бу ҳаётнинг бир қисми, кўпинча унинг мазмуни ҳамдир. Ҳеч ким бу иш билан мажбуран шуғулланмайди.

Дизайнер

Вазифаси: буюртмачи дидига мос дизайн яратиш

Бу касб биринчи навбатда қўллаш кўлами кенглиги билан қулай. Бугунги кунда дизайнер биргина кўникма билан чекланмайди. Бозордаги рақобат шу қадар кучлики, мутахассис ҳеч бўлмаганда бир неча касб асосларини билиши талаб этилади: саҳифалашдан то мижозлар билан мулоқот қилишгача. Буларнинг баридан профессионал дизайнер иш ҳақи миқдори келиб чиқади ва у ҳатто шахсий студиясини очиш имконига ҳам эга бўлади.

Мавзуга оид