Ўзбекистон | 00:00 / 09.02.2019
46319
1 дақиқада ўқилади

Алламжонов расман Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

2019 йил 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Комил Исмаилович Алламжоновни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланган эди.

Ҳужжатда Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилиши белгиланган эди;

Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарларига тенглаштирилганлиги эълон қилинган эди.

Мавзуга оид