«Расман йўқ шахслар» ҳақида маълумот берилди
Ўзбекистонда никоҳдан ўтмасдан яшаб келаётган 10 минг 24 нафар оила аниқланди. Уларнинг 6,5 мингга яқинида никоҳ расмийлаштирилди, дея маълумот бермоқда «Оила даврасида» газетаси.
Хабарда келтирилишича, ФҲДЁ органлари тизимида ўтказилган ўрганишлар демографик статистикада катта хатолар борлигини кўрсатган.
«Чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли туғилган чақалоқларни рўйхатдан ўтказиш, никоҳни расмийлаштиришга бефарқ қараб келмоқда. Хусусан, 9 минг 988 нафар боланинг туғилганлик ҳақидаги ҳужжати мавжуд эмас. Шунингдек, қайд этилмаган ҳужжатларнинг 90 фоизга яқини айнан туғилиш ва никоҳ ҳақидаги гувоҳномаларга тўғри келади», — дейилади хабарда.
Юридик нуқтаи назардан мазкур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги фуқароларни қонуний ҳуқуқ ва эркинликларидан маҳрум қилади. Расмий гувоҳномаси мавжуд бўлмаганлар йўқ шахслар, деб ҳисобланади. Масалан, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасиз болани боғчага расмийлаштириб бўлмайди, мактабга қабул қилинмайди.
Нашрнинг хабар беришича, фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ўз вақтида қайд этилмаганини аниқлаш бўйича инвентаризация тадбирлари 2019 йил 1 июлга қадар давом этади.
Kun.uz'да эълон қилинган мақоладаги Гулнора Файзиева эса фарзандларини расмий рўйхатдан ўтказиш, никоҳни расмийлаштиришга бефарқ эмас, аммо раҳбарлар унинг ишини тушунарсиз важлар билан ортга суриб келмоқда.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
20:50 / 26.09.2024
Рус тилини билмайдиган мигрантларга фуқаролик берилмайди – Россия ИИВ
21:44 / 03.09.2024
Россияда Марказий Осиё давлатлари вакилларига фуқаролик беришни тўхтатиш таклиф этилди
13:25 / 22.08.2024