Спорт | 20:57 / 12.02.2019
4869
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Наврўз» байрамига бағишлаб биринчи халқаро ярим марафон ўтказилади

22-24 март кунлари Тошкент шаҳрида «Наврўз» байрамига бағишлаб биринчи халқаро ярим марафон ўтказилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши эълон қилинди. Унда маҳаллий аҳоли ва хорижлик иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.

Халқаро ярим марафон ғолиб ва совриндорлари (1-8-ўринлар) 3 миллиондан 12 миллион сўмгача, 5 кмлик масофада 1-6-ўринлар учун 500 минг сўмдан 2 миллион сўмгача пул мукофоти ва медаллар билан тақдирланади.

Халқаро ярим марафон пойтахтнинг диққатга сазовор ҳудудлари, марказий кўчалари бўйлаб ташкил этилади. 

Мазкур мусобақа интернет тармоғи, Ўзбекистон, хорижий давлатлар сунъий йўлдош каналлари орқали трансляция қилиниши режалаштирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид