Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаньяху Исроил Эроннинг Суриядаги кучларига ҳужум қилганини тан олди
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат ҳарбийлари 11 февралда Сурияга зарба берганини ва ҳужумдан мақсад Эрон кучлари бўлганини тасдиқлади.
Суриянинг САНА давлат агентлиги маълумотларига кўра, душанба кечки вақт Исроил танклари Суриянинг чегара яқинидаги ҳудудларига бир нечта снаряд отган ва Кунайтра вилоятидаги шифохона ва кузатув пунктига ҳужум қилган.
“Биз ҳар куни ҳаракат қиламиз, ҳамма вақт Эронга қарши, жумладан кеча ҳам. Эронга ва унинг минтақада мустаҳкамланиб олишига қарши”, деб айтган Нетаньяху Польшага сафаридан олдин.
Исроил бош вазири Польшада АҚШ томонидан Яқин Шарқ бўйича ташкиллаштирилаётган анжуманда иштирок этмоқчи. Анжуманда кўтариладиган асосий масала Эрон томонидан солинаётган хавф – унинг ядровий амбициялари, минтақавий экспансияси ва Сурияда ўрнашиб олишга уринишлари бўлади.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025