Жамият | 17:51 / 15.02.2019
2972
5 дақиқада ўқилади

​Автомобиль-йўл хўжалиги кадрларини тайёрлаш тизимига бўлган улкан эътибор

Биз бундан 28 йил бурун танлаган ўз истиқлол ва тараққиёт йўлимизни тарихан нечоғли тўғри эканлигини замоннинг ўзи исботлаб келмоқда. Давлатимиз,диёримиз, жамиятимиз ва ҳар бир инсон ҳаёти тобора фаровонлашмоқда. Бугунги кунда мамнунлик ва шукроналик, ўз иқболи, истиқболи,эртанги кунига ишонч,Президентимиз белгилаб берган тараққиёт йўлига эътиқод ҳар бир Ўзбекистонлик қалбига жо бўлиб, ҳаёти ва фаолияти мезонига айланди.

Мамлакатимизда сўнгги икки-уч йил ичида амалга оширилган туб ислоҳотлар доирасида йўлсозликни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилди.Соҳага малакали кадрлар тайёрлашнинг мутлақо янги тизими шакллантирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775 сонли “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ўқув жараёнига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш вазифалари қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан молиялаштирилиши ҳисобига Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти дунёнинг бир қатор ривожланган давлатларининг, жумладан, Германия Дрезден техника университети ва SES (Senior Expert Service) ташкилоти,Польша Гданск технология университети, АҚШ Калифорния университети, Япония JICA ташкилоти,Сингапур миллий университети,Хитой Чаньань университети, Москва автомобиль йўллари давлат техника университети билан тузилган комплекс чора-тадбирлар режаси асосида таълим сифати ва соҳани рақобатбардош кадрлар билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Таълим сифатини оширишда халқаро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида институт хорижий ҳамкорлари билан ўзаро профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини амалга ошириш, қўшма факультет ташкил қилиш, хорижий давлатларда талабалар амалиётини ташкил этиш, ўқув жараёнига илғор хорижий мутахассисларни жалб қилиш, қўшма адабиётлар чоп этиш масалаларини ривожлантириш ҳамда автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси жараёни, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, автомобиль ҳаракат оқимини самарали бошқаришда ҳалқаро майдонда кенг фойдаланилаётган замонавий дастурий таъминотлар лицензияларини харид қилиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси ҳомийлиги асосида жорий йилнинг март ойида АҚШ Калифорния университети профессори Ш.М.Тахиров, май ойида Сингапур миллий университети профессори, Сингапур йўл қопламалари Ассоциацияси Президенти, Алфред Ноубл (Alfred Noble) номидаги Америка Инженерлар жамиятининг 2008 йил энг яхши мақола номинацияси лауреати Фуа Тин, март-май ойларида Германия давлатидан Ральф Урбан, Эрвин Фляйшер, Вольф Дитер Кепплер, Дитер Бергеманн ҳамда Кореянинг National Research ташкилоти эксперти Пёнг Ун Че Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талабаларига маъруза ва амалиёт дарсларини ўтади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбарияти ташаббуси билан 2019 йилда институтнинг 50 га яқин профессор-ўқитувчилари Германия, Польша, Италия, Корея ва Россия давлатларига мақсадли малака ошириш ва стажировкага юборилмоқда. Малака ошириш ва стажировка натижасида чет эл тажрибалари асосида ўқув жараёнига замонавий дастурий таъминотларни жорий этилади. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси институти билан ҳамкорликда дастурий таъминотларнинг лицензияларини харид қилиш бўйича чет эл билан музокаралар олиб бормоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитасининг замонавий кадрларни тайёрлаш бўйича олиб бораётган ислоҳотлари таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишда, институтнинг илмий салоҳиятини ва кадрлар малакасини муқаррар оширишда, талабалар билимини мустаҳкамлашда ҳамда ишлаб чиқаришни таълим билан интеграцияси жараёнида муҳим аҳамият касб этади.

Шубҳасиз, ўз касбининг етук вакиллари бўлган, юксак интеллектуал салоҳиятга эга, рақобатбардош, малакали кадрларни тайёрлашга хизмат қилиши билан ҳам ғоят муҳимдир.Бинобарин, соҳада юз бераётган ўзгаришларни фуқароларимиз, қолаверса жаҳон ҳамжамияти катта қизиқиш билан қарши олмоқда.Албатта, бу ўзгаришлардан кўзланган мақсад фарзандларимизнинг сифатли ва самарали билим олишини таъминлаш, олий ўқув юртларини чинакам илм-маърифат масканига айлантиришдир.

ТАЙЛҚЭ ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид