Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШда фавқулодда вазият тартибини жорий қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп фавқулодда вазият тартибини жорий қилди. Унинг бу борадаги чиқиши Оқ уйнинг сайтида жонли эфирда узатилган.
“Бу ерда мураккаб нарса йўқ, барчаси оддий. Биз гиёҳванд моддалар, жиноятчилар ва жиноий тўдалар ҳудудимизга ўтмаслигини истаймиз”, деб айтган Трамп ва унгача ҳам бошқа президентлар фавқулодда вазият эълон қилишга боришганини таъкидлаб ўтган.
Фавқулодда вазият Трампга конгресс розилигисиз Мексика билан чегарада девор қуришга етмаётган 6,5 млрд долларни ажратишга ва уни АҚШ муҳандислик қўшинлари корпусига қуришни буюришга имкон беради. Трамп аввалроқ девор қурилишига 5,7 млрд доллар сўраган.
Демократик партиянинг етакчи вакиллари Трампнинг бу қарорини ҳокимиятни жиддий суиистеъмол қилиш деб аташган. Конгресс спикери Нэнси Пелоси демократлар президент қарори устидан судга арз қилишлари мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025