Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат қарори: Ўзбекистонда Акфа университети ташкил этилади
Акфа университетини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.
Қарор билан ташкил этилган Акфа университетда фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.
Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
Университетда таълим жараёни инглиз тилида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади.
Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари Университет томонидан белгиланади.
Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида кундузги шаклда амалга оширилади.
Қайд этилишича, Университет битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот сифатида эътироф этиладиган диплом берилади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025