Хабиб Нурмагомедов ўзига солинган жаримани тўлиқ тўлаб берди
UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Невада штати атлетик комиссияси қарори билан унга солинган жаримани тўлиқ тўлаб берди. Бу ҳақда спортчининг жамоасида маълум қилинди.
“Жарима тўлиқ атлетик комиссияга келиб тушган. Хабиб ваъда қилганидек, ўз дўстлари учун ҳам жаримани (50 минг доллар) ҳамда адвокат хизматларини (250 минг доллар) тўлаб берди”, дейилган хабарда.
Невада штати атлетик комиссияси Нурмагомедовни Конор Макгрегор билан жангдан кейин юз берган муштлашув учун 9 ойлик дисквалификация ва 500 минг долларлик жарима билан жазолаганди. Муштлашувда иштирок этган Зубайра Тухугов ва Абубакар Нурмагомедов ҳам бир йиллик дисквалификация ва 25 минг доллардан жарима жазоси олишган.
Нурмагомедов ижтимоий рекламада иштирок этиб берганда, унинг дисквалификация муддати қисқартирилиши мумкин эди. Бироқ россиялик спортчи буни қилишдан бош тортган.
Мавзуга оид
00:41
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди
10:59 / 24.01.2021
UFC 257. Марказий жангда Порье Макгрегорни нокаутга учратиб, реванш олди
19:10 / 29.11.2019
Макгрегор қайтмоқда: у UFC афсонасига қарши жанг ўтказади
08:00 / 26.11.2019