Эрон Исроил билан уруш хавфидан огоҳлантирди
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф маълум қилдики, Исроил ва АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳаракатлари урушга олиб келиши мумкин. Эронлик вазир Мюнхенда 17 февраль куни хавфсизлик масаласига бағишлаб ўтказилган конференция вақтида шу ҳақда гапирган.
«Албатта, айримлар уруш истамоқда... Исроил», деган Жавод Зариф.
У Исроилни Суриядаги бомбардимонлари учун халқаро ҳуқуқни бузишда, Европани эса бунга эътиборсизликда айблаган.
«Уруш хавфи катта. Агар халқаро ҳуқуқ бузилишига кўз юмишда давом этсангиз, бу хавф йириклашишда давом этади», деган вазир.
У шунингдек, Эрон 2015 йилги ядро келишувга риоя қилиб келаётганини таъкидлаган, шу билан биргаликда, Франция, Буюк Британия ҳамда Германия расмий Теҳрон бу келишувдан иқтисодий манфаат кўриши учун етарли даражада иш олиб бормаганини қайд этиб ўтган.
21 январь куни Исроил Разведка ва транспорт вазири Исраэл Кац эронликлар Суриядаги позициясини мустаҳкамлашига жавобан, Исроил Эрон билан очиқчасига қарама-қаршиликка киришиши ҳақида гапирганди. «Бизнинг сиёсатимиз ўзгарди. Бу Эрон билан очиқча қарама-қаршилик ҳисобланади. Керак бўлса, буни янада кучайтирамиз», деганди у.
Ундан аввалроқ, Исроилнинг ракета ҳужумидан мудофаа тизими Сурия ҳудудидан йўлланган «ер-ер» тоифасидаги ракеталарни тутиб қолганди. Бунга жавобан Исроил ҲҲК Эроннинг Суриядаги «Ал-Қудс» бўлинмаларига ва бошқа ҳарбий объектларига, кейин эса Суриянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига зарба йўллади.
Эрон Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Азиз Носирзода эса Эрон урушга тайёрлиги, эронликлар Исроилни бутунлай яксон этишга қодирлиги ҳақида баёнот берди.
Мавзуга оид
10:30
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024