Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Мисрга қадимий олтин ёдгорликни қайтарди
Мисрга мамлакатдан олиб чиқилган ва Нью-Йоркдаги Метрополитен-музейда намойишга қўйилган, қадимги мисрлик қоҳиннинг олтин суви югуртирилган тобути қайтарилди. Бу ҳақда Мисрнинг қадимийликлар ишлари бўйича вазирлиги маълум қилди.
Нажаманх исмли қоҳиннинг ёғоч тобути ярим аср аввал Мисрдан ноқонуний тарзда олиб чиқилган, сўнгра уни воситачилар орқали 1971 йилда Метрополитен-музей сотиб олган.
Тобут олтин суви ва Қадимги Миср ёзувлари билан қопланган. Мутахассисларнинг айтишича, тобутдаги матн ўзидан қоҳинни ҳимоя қилувчи ўзига хос туморни акс эттиради.
Манхэттен прокуратураси кўп йил аввал амалга оширилган битимнинг барча тафсилотларини 1,5 йилдан кўпроқ тергов қилган. Унинг давомида Миср ушбу археологик ёдгорликка эгалик ҳуқуқини ҳамда воситачи-антикварда мамлакатдан экспонатларни олиб чиқиш ҳуқуқига сохта лицензия бўлганини тасдиқлай олган.
Натижада Нью-Йорк суд идоралари ёдгорлик унинг қонуний эгаси – Мисрга қайтарилиши кераклиги ҳақида қарор чиқарган. Тобут Мисрга қайтарилгач, Қоҳира марказидаги Таҳрир майдонида жойлашган миллий музейда маълум вақтга намойишга қўйилади, сўнгра Катта Миср музейидаги доимий экспозицияда ўзининг қонуний ўрнини эгаллайди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025