Покистон vs Ҳиндистон. Исломобод ўз элчисини чақиртириб олди
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Муҳаммад Файсалнинг хабар беришича, мамлакат ташқи сиёсат идораси маслаҳатлашувлар учун Ҳиндистондан ўз элчисини вақтинчалик чақиртириб олишга қарор қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, бу Ҳиндистонда содир бўлган теракт фонида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда юзага келган кескинлик билан боғлиқ.
«Биз Ҳиндистондан элчимизни маслаҳатлашувлар учун чақиртириб олдик. У бугун эрталаб Нью-Деҳлини тарк этди», - дея маълум қилган Файсал.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон Покистонни бутунлай яккалатиб қўйишга қарор қилгани хабар берилганди.
Ҳиндистон Молия вазирлиги раҳбари Арун Жетли сўзларига кўра, Ҳиндистон Жамму ва Кашмир штатида юз берган, 44 нафар ҳарбий хизматчининг ўлимига олиб келган портлашдан кейин Покистонни бутунлай яккалатиб қўйишга қарор қилди.
Мавзуга оид
15:29 / 20.11.2024
Ўзбекистон Покистон денгиз портлари орқали янги бозорларга кириш имконини ўрганмоқда
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024