Жаҳон | 16:04 / 18.02.2019
22144
2 дақиқада ўқилади

«Сергей вафот этиб бўлган»: Скрипалнинг жияни баёнот билан чиқди

ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг жияни Виктория Скрипаль сўзларига кўра, собиқ ҳарбий оламдан кўз юмиб бўлган. Бу ҳақда у ФАН’га айтиб ўтди.

Виктория Скрипаль фикрича, Британия ОАВда Сергей Скрипалнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида пайдо бўла бошлаган янгиликлар шуни англатадики, Лондон «ишни ГРУ собиқ полковнигининг ўлими ва далилларни йўқ қилишга қараб олиб бормоқда».

«Ҳаммаси бир йил олдин ёзилган сценарий асосида кетмоқда. Бизга Скрипалларни кўрсатишмаяпти - улар соғ ёки касал эканини ҳеч ким билмайди. Агар бизга Сергейни кўрсатишмаётган экан, демак у ўлиши керак», - дея изоҳ берди Скрипалнинг қариндоши.

Унинг фикрига кўра, шундан сўнг Юлия Скрипаль «жанр мантиғига кўра» отасининг жасадини куйдириши керак бўлади.

«Унга урна беришади ва уни онаси ҳамда акаси олдида кўмишни хоҳлайди. Бор гап шу. Фақат, унинг жасади аллақачон куйдирилган ва урнада турибди», - дея қўшимча қилиб ўтди Скрипаль.

Бундан ташқари, унинг айтишича, қариндошлари олти ойдан ортиқ вақтдан бери у билан боғланмаган. Улар Юлия билан сўнгги марта 2018 йил 24 июль куни суҳбатлашишган.

Мавзуга оид