Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада бош вазири атрофида сиёсий можаро авж олмоқда
Канадада бош вазир Жастин Трюдо атрофида сиёсий можаро авж олмоқда. Бу ҳақда Globe and Mail нашри хабар берди.
Жорий ҳафтада Трюдо ҳукуматини унинг бош сиёсий маслаҳатчиси Жеральд Баттс, ўтган ҳафта эса адлия вазири ва бош прокурори Жоди Уилсон-Рейбоулд тарк этган. Икки амалдорнинг кетиши Трюдо атрофидаги можаро билан боғланган.
Аввалроқ нашр юқори лавозимли амалдорлар 2018 йилда бош вазир офисида ўша вақтдаги бош прокурорга босим ўтказишгани ҳақида мақола чоп этган.
Бош прокурорга босим ўтказишдан мақсад SNC Lavalin компаниясига жиноий таъқибдан қочишда ёрдам бериш бўлган. Айни вақтда ушбу можаро Трюдо ҳукуматини қийнамоқда.
Нашрда таъкидланишича, можаро бош вазирнинг рейтингларига зарба бериши ва партияга таъсирини заифлаштириши мумкин.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
00:45 / 22.05.2025