Андижонда яна янги табиий газ кони топилди
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида икки йил давомида олиб борилган изланишлар давомида иккита газ ва битта нефть кони топилди.
Биринчиси 2017 йили ноябрь ойида топилган бўлиб, Учтепа қишлоғида олиб борилаётган нефть қидириш ишлари давомида 1080 метр чуқурликда табиий газ кони борлиги маълум бўлганди. Мазкур кондан 100 атмосфера босимида соатига 2300-2400 кубометр газ оқими чиқаётгани ҳақида маълумот берилган.
2018 йил бошларида ҳудуддаги 4та қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари натижасида яна бир газ кони топилганди. Айни пайтда қазиб олинаётган газ «Ўзтрансгаз» Андижон вилояти газ таъминоти ҳудудий корхонаси томонидан истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.
Kun.uz мухбири хабар беришича, шу кунларда Учтепа қишлоғида яна бир табиий газ кони топилган.
«Қўқон пармалаш ишлари» акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан «Юра-1» деб номланувчи қудуқда 2018 йил июль ойидан бошлаб нефть ва газ конларини излаш мақсадида геология-қидирув қазиш ва пармалаш ишлари олиб борилган бўлиб, шу йил бошида 1150 метр чуқурликда табиий газ кони аниқланган. Мутахассислар берган маълумотга кўра, мазкур кондан чиқаётган газ миқдори кунига 100 атмосфера босими остида 205 минг куб.метрни ташкил этади.
Айни пайтда «зангори олов» неъматини жиловлаш ишлари бошланиб, турли техник синов ишлари бошланган. Барча тизимлар маълум жараёнлардан ўтказилгач, истеъмолчиларга табиий газ етказиб берила бошлайди.
Мавзуга оид
22:45 / 19.11.2024
Маданий мерос агентлиги Андижондаги Бобур ҳайкалини кўчириш бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдирди
10:40 / 19.11.2024
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
11:09 / 08.11.2024