Ўзбекистон | 20:20 / 21.02.2019
165854
1 дақиқада ўқилади

Манба: Олий суд раиси ўринбосари ҳибсга олинди

Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистон Олий суд раиси ўринбосари - Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Баҳодир Акбаралиевич Деҳқонов ўз хизмат хонасида қўлга олинди. Бу маълумотни Kun.uz’га вазиятдан хабардор манба тасдиқлади.

Айни вақтда унинг ҳибс қилиниши сабаблари ҳақида маълумотлар йўқ.

Муқаддам Андижон ва Самарқанд вилоятларида прокурор, кейинроқ, 2016-2017 йилларда Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган Баҳодир Деҳқонов 2017 йилнинг 27 май куни беш йил муддатга Олий суди раисининг ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланганди.

Мавзуга оид