Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Ким Чен Иннинг Ханойдаги учрашуви Сингапурдаги формат бўйича ўтади
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг Вьетнам пойтахти Ханойда 27-28 февралдаги учрашуви 2018 йилда Сингапурда ўтган илк учрашуви каби ўтади. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти вакили журналистлар учун телефон орқали брифингда маълум қилган.
“Шуни айтишим мумкинки, формат бўйича бу учрашув ўтган йил 12 июнда Сингапурда кўрганимизга ўхшаш бўлади. Икки етакчида яккама-якка учрашиш, бирга тушлик қилиш, делегацияларининг кенгайтирилган тартибдаги учрашувларида иштирок этиш имкони бўлади”, деб айтган манба.
“Гап Шимолий Кореяни ядровийсизлаш ҳақида кетади, буни томонлар келишиб бўлган ва бу Трамп ушбу саммит орқали эришмоқчи бўлаётган бош мақсаддир”, деб қўшимча қилган манба.
АҚШ ва Шимолий Корея етакчилари ўртасидаги илк тарихий учрашув 2018 йил 12 июнда Сингапурда бўлиб ўтганди. Унинг якунларига кўра қўшма ҳужжат имзоланган.
Мавзуга оид
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025
Ким Чен Ин раҳбарлиги остида ҳарбий ўқув машғулотлар ўтказилди
22:44 / 04.05.2025