Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Улкан жинси шим Гиннесс рекордлар китобига киритилди
Cencosud халқаро компаниясига тегишли, Чилининг Paris универмаглари тармоғи дунёда энг катта жинси шимни яратгани учун Гиннесс рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда UPI портали хабар берди.
Тармоқ шимни Kansas бренди билан ҳамкорликда яратиб, уни Перудаги Сан-Хуан-де-Мирафлорес шаҳрида жойлашган Mall del Sur дўконида тақдим қилди.
50 кишидан иборат жамоа 22 қаватлик уйдек келадиган шимни тикишга ярим йил сарфлади. Натижа эса шунга яраша ҳайратланарли: шимнинг узунлиги 65,5 метрни, эни 42,6 метрни ташкил қилади.
Таъкидланишича, шим савдо марказида ҳафта охиригача намойиш қилинади, сўнгра ундан кўп марта фойдаланишга мўлжалланган ўн мингта сумка тикилади. Бу сумкалар Paris тармоғи дўконларида пластик пакетлардан фойдаланишга қарши акция доирасида сотилади.
Мавзуга оид
17:56 / 16.05.2025
Америкалик аёл сочига осилиб турган ҳолда рекорд ўрнатди
00:16 / 06.05.2025
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
11:56 / 06.02.2025