Спорт | 18:04 / 23.02.2019
11231
2 дақиқада ўқилади

«Локомотив» ОКМКни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди

«Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон суперкубоги учрашуви «Локомотив»нинг ОКМК устидан ғалаба қозониши билан якунланди – 2:1.

Ўйинда ҳисоб 12-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов томонидан очилди. Ҳужумчи қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади. Иккинчи бўлимда «темирйўлчилар» бурчакка яқин масофадан жарима зарбаси ижро этгач, дарвозабондан қайтган тўпни шеригидан қабул қилиб олган Йован Жокич жарима майдони ташқарисидан туриб ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Орадан 3 дақиқа ўтгач олмалиқликлар жавоб голини уришди, бу вазиятда чап қанотдан қулай тарзда узатиб берилган тўпни Зафар Полвонов боши билан «Локо» дарвозасига жойлаб қўйди.

Шу тариқа, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган «Локомотив» ўз тарихида учинчи марта Суперкубокда қатнашиб, унда иккинчи бор ғолиб бўлди. «Темирйўлчилар» 2014 йили «Бунёдкор»га ютқазишган (1:2), бир йил ўтиб «Пахтакор»дан устун келишганди (4:0).

Ўзбекистон Суперкубоги – 2019
23 февраль. Тошкент, «Пахтакор» стадиони
ЛОКОМОТИВ – ОКМК – 2:1 (1:0)
Гол: Абдухолиқов (12), Жокич (74) - Полвонов (77)
Локомотив: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Жамшид Искандеров (Азиз Ҳайдаров, 74), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац, 85), Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Тўхтахўжаев, Йован Жокич, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев (Игорь Йелич, 68), Диёр Туропов.
Захира: Маъмур Икромов, Авазбек Ўлмасалиев, Алишер Шоғуломов, Арслонмурод Омонов.
ОКМК: Суҳробжон Султонов, Миржамол Қосимов (Жасурбек Ҳакимов, 62), Дилшод Жўраев, Санъат Шихов (Шаҳбоз Умаров, 79), Зафар Полвонов, Жасур Ҳасанов, Миролюб Костич (Марко Зочевич, 40), Акмал Шораҳмедов, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Бобур Йўлдошев.
Захира: Акбар Тўраев, Зоҳир Пиримов, Мирғиёс Сулаймонов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов.
Огоҳлантиришлар: Ғофуров (90+1) – Раҳматов (52)
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Андрей Цапенко, Жасур Мухторов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Мавзуга оид