Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mate X: смартфон Samsung Galaxy Fold’дан каттароқ ва ингичкароқ бўлади
Хитойнинг Huawei компанияси MWC 2019 конференциясида Mate X буклама смартфонни тақдим этди. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.
Huawei Mate X қалинлиги 5,4 миллиметрли 8 дюймли OLED-экранга эга. Букланган ҳолда - бу умумий қалинлиги 11 миллиметр, диагонали 6,6 ва 6,38 дюймли иккита экранли смартфон. Қурилма 5G тармоқлари билан ишни қўллаб-қувватлайди. Смартфон 4500 миллиампер-соатлик аккумуляторга эга.
Huawei Mate X’ни 2019 йил ўрталарида 512 гигабайтлик ички хотира ва 8 гигабайт оператив хотирага эга модел учун 2607 доллар нархда сотишни режалаштирмоқда.
Huawei Mate X смартфонини ички экран диагонали 7,3 дюйм ва ташқида диагонали 4,6 дюйм бўлган Samsung Galaxy Fold буклама смартфон тақдимотидан бир ҳафта ўтиб намойиш этди. Қурилманинг қалинлиги - 17 миллиметр, кенгайтирилган шаклда - 6,9 миллиметр. Galaxy Fold’ни 26 апрель куни 1980 долларлик нархда сотиш бошланади.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
16:49 / 20.04.2025
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
15:25 / 24.03.2025