Путин офшорлардан пулларнинг қайтарилишига яна бир йиллик муҳлат берди
Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга капиталлар амнистиясини 2020 йил 1 мартгача узайтириш топшириғини берди. Тегишли ўзгаришларни 28 февралгача киритиш лозим.
Амнистиядан фойдаланмоқчи бўладиган шахслар Калининград вилояти ва Приморье ўлкасидаги махсус маъмурий ҳудудларга ўз маблағларини ўтказиб беришлари ва ўз назоратларидаги хорижий компанияларни қайта рўйхатга олишлари лозим бўлади.
Аввалроқ Путин капиталлар амнистиясини узайтириши мумкинлигини, чунки кўпчилик тадбиркорларни хорижга активларини олиб чиқиб кетишларига Россияда шахсий мулк ҳимояси етарлича кафолатланмагани мажбур қилганини айтган. Фуқаролар томонидан актив ва ҳисоб рақамларнинг кўнгилли тарзда декларация қилинишининг 1-босқичи 2015 йил 1 июлдан 2016 йил 30 июнгача давом этган. Ушбу тажрибани 2018 йил 1 мартда такрорлашга қарор қилинган ва дастур бир йил давом этиши кутилган.
Амнистия доирасида тадбиркорлар Россияга активларини кўнгилли тарзда қайтарсалар, пул маблағлари ва мулкни яшириш, божхона тўловлари, солиқлар ва йиғимларни тўламаслик, солиқ агенти мажбуриятларини бажармаслик, пул маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаш моддалари бўйича жиноий жавобгарликдан озод этиладилар.
Мавзуга оид
19:38 / 08.06.2024
Якуний бенефициарларни очиқлаш ҳақидаги қонун тақдири нима бўлди?
15:51 / 15.04.2023
Бенефициарлари офшорда рўйхатдан ўтган норезидентлар ҳам Ўзбекистонда банк очиши мумкин бўлади
20:35 / 07.05.2022
Офшор компанияларга ўз бенефициарларини очиқлаш талаби қўйилиши мумкин
08:23 / 16.10.2020