Ўзбекистон | 19:30 / 25.02.2019
9039
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Янгиобод деҳқон бозори» қаршисидаги йўл вақтинча ёпилди

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Оҳангарон шоссесининг Яшнобод тумани, «Янгиобод деҳқон бозори» қаршисидаги қисми ҳаракатланиш учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Бунга ушбу ҳудудда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб сифатида кўрсатилган.

Ушбу ишлар якунлангандан сўнг ҳаракатланишга рухсат берилиши билдирилган.

Мавзуга оид