Фан-техника | 22:31 / 25.02.2019
7304
2 дақиқада ўқилади

Vahana учар таксисининг янги версияси синовдан ўтказилди (видео)

Йирик компаниялар муҳандислари нафақат замонавий технологиялар ҳақида ўйлайдилар, балки келажакни ҳам кўзлайдилар. 2016 йилда Airbus компанияси Vahana лойиҳаси доирасида парвоз қурилмасини ишлаб чиқишни бошлаган, 2018 йилда унинг Alpha One номли илк намунаси синовини ўтказган. Прототиплар синови узоқ вақтдан бери ўтказиб келинади ва бундай синовларнинг эллигинчисида қурилма охир-оқибат ўзининг узоқ масофаларга уча олишини намойиш қилган. Эҳтимол, келгусида вертолётлар эскириб қолиб, уларнинг ўрнини айнан шундай қурилмалар эгаллаши мумкин.

Alpha Two номли янги намунанинг синови Орегон штатидаги полигонда 5 соат давомида олиб борилган. Кўп сондаги парвозлардан ҳар бири 7 дақиқадан давом этган: бу вақт ичида қурилма 97 км/соат тезликни намойиш қилган. Парвозлар вақтида қурилма датчиклардан маълумотларни тўплаган, улар кейинроқ Vahana қурилмасининг кейинги намуналарида муаммоларни бартараф этиш учун қўлланади.

Қурилма парвози видеосида у 64 метр баландликка осонлик билан кўтарилганини кўриш мумкин. Қурилма вертикал парвоздан кейин олдинга эгилиб, ҳаракат давомида ўз қанотлари қиялигини 30 даражага ўзгартиради ва бунинг эвазига 57 км/соат тезликка эришади. Қурилма тезлашиш вақтида барча асосий манёврларни бажара олади.

Видео парвоз қурилмалари яқин 10 йил ичида қанчалик хавфсиз, қулай ва универсал бўла олишини кўрсатади. Airbus Vahana ва у каби қурилмалар  ўрта масофаларни босиб ўтиш учун энг яхши транспортга айланиши кутилмоқда.

Мавзуга оид