Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Мактаб” мобил иловасини яратиш ҳақида петиция пайдо бўлди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида “Мактабгача таълим” ва “Мактаб” мобиль иловаларини яратиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда таълим соҳасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар фарзандларимиз тарбияси ва билим олишларига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг тарбияси ва билим олиши жараёнини кузатиб боришни, назорат қилишни хоҳлайди.
“Шу сабабли фарзандларимиз таълим оладиган мактабгача таълим муассасаси ёки мактаб, улардаги шароит, машғулотларнинг бориши, озиқ-овқат таъминотини видео камералар ўрнатиш орқали доимий кузатиб бориш имкониятини берадиган мобиль иловани яратиш мақсадга мувофиқ бўлади”, - деб ёзади петиция муаллифи.
“Таклиф шундан иборатки, ҳар бир боғча ва мактабда видео кузатув камералари қўйилсин. Фарзандларимизга қандай шароитда таомлар тайёрланади, қандай машғулотлар ўтилади ва бошқа ҳолатларни кузатиб бориш учун махсус “Мактабгача таълим” мобиль иловаси яратилиши керак. Мактабга борадиган фарзандларимизнинг фанларни ўзлаштириши, машғулотда бўлгани ёки бўлмаганлиги, ўзини тутиши каби маълумотлар ҳақида хабардор бўлиш учун “Мактаб” мобиль иловаси яратилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди”, - дейилади мурожаатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортини бепул қилиш таклиф қилинганди.
Мавзуга оид
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025