Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Венесуэладаги вазиятга ҳарбий аралашув бўйича қарши чиқди
Хитой Халқ Республикасининг БМТдаги доимий вакили Ма Чжаосюй сўзларига кўра, Пекин Венесуэладаги вазиятга ҳарбий аралашувга қарши чиқади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Хитой халқаро ҳамжамиятни Венесуэлада барқарорликни таъминлашга чақиради.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Хитой томони Венесуэлага сиёсий мақсадларда инсонпарварлик ёрдами етказиб берилишига қарши чиқади.
Ма Чжаосюйнинг қайд этишича, республика фуқаролари Венесуэладаги инқирозга ечим топиш билан шуғулланиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия вакили АҚШ Венесуэлани талон-торож қилгани, Гуайдо эса қаллоб экани ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025