Жаҳон | 20:29 / 28.02.2019
43448
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон ва Покистон қуролли кучлари таққосланди

Фото: Guy Martin / wikimedia

Аввалроқ Global Firepower ресурси 2018 йил маълумотларига кўра давлатларнинг ҳарбий қудрати бўйича рейтингини эълон қилганди. Рўйхатга 136 та давлат киритилган. Рейтингни тузишда 55 та омил таҳлил қилинган. У асосан қуролнинг миқдори эмас, балки қуролли кучларнинг турфалигига асосланган. Ядро қуроли ҳисобга олинмаган, бироқ унга эга давлатлар муайян бонус олган.

Муҳим омиллар сифатида давлатнинг географик ўзига хослиги, логистик имконияти, табиий захиралари, саноатининг ривожланганлик даражаси, ишчи кучи сони ва молиявий барқарорлиги ҳисобга олинган. Рейтингга кўра, илк учта ўринни АҚШ, Россия ва Хитой эгаллаган. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон рейтингда 39-ўринга қўйилган.

Ҳозирда ўзаро можаролашаётган Ҳиндистон 4-ўринни, Покистон эса 17-ўринни эгаллаган. 

Ҳиндистоннинг аҳолиси 1 281 935 911 кишидан, меҳнат ресурслари 616 млн кишидан, қуролли кучлари 4 207 250 кишидан иборат. Мамлакат 2185 та самолёт ва 4426 та танкка, ҳинд флоти эса 295 та кемага, жумладан битта авиаташувчи кема ва сув ости кемаларига эга. Мамлакатнинг мудофаа бюджети 47 млрд долларни ташкил қилади.

Покистон аҳолиси эса 204 924 861 кишини ташкил қилади, меҳнатга лаёқатли аҳолиси 95 млн кишидан иборат. Қуролли кучлари сафида 919 минг киши хизмат қилади. Покистон қуролли кучларида 1281 та самолёт ва 2182 танк, 197 та кема бор. Мудофаа бюджети 7 млрд долларни ташкил қилади.

Ҳиндистон ҳам, Покистон ҳам ядро қуролига эга эканлигини ҳисобга олиш керак. 

Мавзуга оид