Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX илк бор Crew Dragon кемасини ХКСга учирди
SpaceX компанияси 2 март куни Falcon 9 ракетасида кўп маротаба қўлланувчи янги Crew Dragon кемасини Халқаро коинот станцияси томон учирди.
Парвоз Канаверал бурнида жойлашган космодромдаги тарихий 39А старт мажмуасидан амалга оширилган. Бу мажмуадан ўз вақтида Ойга “Аполлон” ракеталари учирилган.
Ушбу парвоз старт вақтида авария ҳолатига экипажни шошилинч эвакуация қилиш тизими билан жиҳозланган энг янги кеманинг илк синов парвози бўлган. Бошқарилувчи кема бошқарилмайдиган режимда учирилган.
Аввалги 3 ўриндиқли кемалардан 7 ўриндиқлиги билан фарқ қилувчи кема бортида скафандр ичига жойлаштирилган Рипли номли манекен бор бўлиб, у “Ўзгалар” фантастик фильмининг бош қаҳрамони Эллен Рипли номига шундай аталган. Скафандрдаги датчиклар парвознинг барча босқичларида манекеннинг ҳолатини кузатиб боради. Кема ХКС экипажига 182 кг озиқ-овқат, илмий ускуналар ва материаллар ҳам етказади.
Стартга озгина қолганда кема ичига Ер шаклидаги юмшоқ ўйинчоқ вазнсизлик индикатори сифатида жойлаштирилган.
Кема станция билан 3 март куни мустақил бирикиши режалаштирилган. Бунда кемани ушлаш ва станцияга бириктириш учун мўлжалланган ХКСдаги механик қўл-манипулятор Canadarm-2’дан фойдаланилмайди.
Кема ХКСда 5 кун бўлади ва 8 март куни орбитадан чиқиб, парашютлар ёрдамида Атлантика океанига қўндирилади. У сувга қўнгандан бир соат кейин SpaceX’нинг махсус кемасига ортилади.
Агар кеманинг илк парвози фавқулодда вазиятларсиз якунланса ва муваффақиятли деб топилса, унда SpaceX кемани экипаж билан бирга учириши мумкин бўлади. Ҳозирча кеманинг 2 фазогир билан парвози жорий июлга белгиланган.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
22:35 / 25.05.2025
SpaceX компанияси Starship кемаси портлашига нима сабаб бўлганини эълон қилди
23:30 / 04.05.2025
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
00:20 / 02.05.2025