Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чинозда она-бола ис газидан вафот этди
2019 йил 3 март куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида икки киши вафот этди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, нафақадаги Р.М. (аёл)нинг уйидаги иситиш печи ёқилган ҳолда назоратсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолат оқибатида, печдан сизиб чиққан ис газидан Р.М. ва унинг 48 ёшли қизи заҳарланиб, воқеа жойида вафот этганлар.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан вафот этганди.
Мавзуга оид
12:43 / 24.04.2025
Россия фуқароларининг Ўзбекистондаги меҳмонхонада заҳарланиши бўйича тергов якунланди
12:03 / 04.04.2025
Қўқонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди
19:50 / 02.03.2025
Қозоғистонда ис газидан вафот этганларнинг фақат бир нафари ўзбекистонлик — ФВВ
17:19 / 02.03.2025