Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилояти прокурори ишдан олинди
Наманган вилояти прокурори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Улуғбек Тошев қонунийлик, ҳуқуқбузарликлар эрта профилактикасини таъминлаш, кадрлар тарбиясида йўл қўйган камчиликлари учун Наманган вилояти прокурори лавозимидан озод этилди.
Манба хабарига кўра, У.Тошевнинг ўзи ҳам ишдан озод этишларини сўраб ариза ёзган.
Маълумот учун: адлия катта маслаҳатчиси Улуғбек Алишерович Тошев Наманган вилояти прокурори этиб тайинланишидан аввал Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани прокурори, Тошкент шаҳар прокуратурасида турли масъул лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги лойиҳаларни белгилаш мақсадида Наманган вилоятига сафар қилганди.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025