Ўзбекистон | 16:13 / 04.03.2019
73628
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари Рашид Раҳматов Наманган вилоятига прокурор этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар қилмоқда.

У президентнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан озод қилинган Улуғбек Тошев ўрнида иш бошлайди.

Р.Рахматов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Бухоро шаҳар прокурори, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилнинг ноябрида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида иш бошлаган, 2018 йилнинг ноябрида  Ўзбекистон Бош прокурорининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид