Жаҳон | 01:07 / 07.03.2019
22154
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндлар ғилдираклар устидаги ҳашаматли уйни тақдим қилишди

Фото: скреншот

Ҳиндистоннинг ғилдираклар устидаги уйлар ишлаб чиқарувчи компанияси Pinnacle кузовнинг орқа қисми сурилиб чиқадиган, ғилдираклар устидаги ҳашаматли уйни (моторхоум) тақдим қилди. Ушбу Finetza деб номланган моделни 8 та ётоқ ўрни билан жиҳозлаш ва салонни безашнинг исталган вариантини танлаш мумкин.  

Фото: скреншот

Pinnacle Finetza’да 2 тадан 8 тагача каравот ўрнатиш мумкин. Улар қўзғалмас ва сурилиб чиқувчи бўлиши мумкин. Ётоқхонани ойнаванд томоша томи билан жиҳозлаш мумкин. Ҳар бир моторхоумда товушдан изоляцияловчи махсус ҳудуд кўзда тутилган. 

Машинада телевизорлар, уй кинотеатри, турли дастурларга эга салоннинг ёруғланиши, музлатгич ва микротўлқинли печ бўлган ошхона, ҳожатхона ва душ бор. Автомобил 12 ва 220 вольтга мўлжалланган розеткалар ҳамда WiFi билан жиҳозланган.    

Фото: скреншот
Фото: скреншот

 

Фото: скреншот

Мавзуга оид