Илк Президент мактаби қурилиши бошланди
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси Муса Ерниязов ва «Нуроний» жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раҳбари Шарап Уснатдинов Президент мактабининг пойдеворига капсула қўйиб, мактаб қурилиш ишларини бошлаб беришди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълумот тарқатган.
Маълум қилинишича, биринчи Президент мактаби Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети олдидаги ҳудудда барпо этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 20 фeвралида Прeзидeнтимиз Шавкат Мирзиёeв «Прeзидeнт мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.
Ҳужжатга кўра, Прeзидeнт мактаблари мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этилади.
Биринчи учта мактаб жорий йилда Нукус, Тошкeнт ва Хивада очилиши белгиланган эди. 2019 йилда Президент мактабини Наманган шаҳрида ҳам қуриш бўйича қарор қабул қилинди.
2020-2021 йиллар давомида мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида ҳам Президент мактаблари ташкил этилади.
Кембриж Университетининг Cambridge Assessment International Education бренди остида фаолият юритувчи Имтиҳон Кенгаши Президент мактабларига қабул имтиҳонларини ташкил этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
15:25 / 04.06.2021
Қайси ҳолларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилинмаслиги маълум бўлди
17:31 / 21.05.2021
Янги Ўзбекистон университети ташкил қилинади – Беҳзод Мусаев
09:12 / 12.05.2021
Президент мактабларига кириш имтиҳонлари бўйича батафсил маълумот берилди
18:31 / 11.05.2021