Марказий Банк инкассация хизмати фаолиятини эркинлаштирмоқда
Энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилайдиган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда Президент фармонига тегишли ўзгартириш, қўшимчалар киритилди ва ҳужжатдаги айрим бандлар ўз кучини йўқотди.
Эски таҳрирда «барча чакана савдо корхоналари, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналар тушган нақд маблағларни ҳар куни банк муассасаларига топширишлари шарт»лиги белгиланганди.
«Ушбу талабни бузиш тушумни яшириш деб баҳолансин ва айбдорларга нисбатан амалдаги қонунларга мувофиқ жазо чоралари қўлланилсин», — дея таъкидланганди ҳужжатнинг эски таҳририда.
Шунингдек, Президент бошқа фармонида «улгуржи савдо корхоналарига ўзининг фирма дўконлари орқали нақд пулга майда улгуржи ва чакана савдони амалга оширишга назорат-касса машиналаридан фойдаланиш ва нақд тушумни белгиланган тартибда инкассация қилиш шарти билан рухсат» берилиши белгиланган бўлиб, «инкассация қилиш» сўзларидан кейин «(банкларга топшириш)» сўзлари билан тўлдирилди.
Худди шундай тўлдирилиш «Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори» ҳужжатида ҳам акс этади.
Бундан аввал, Kun.uz Марказий Банк инкассация хизматларини хусусий сектор билан бўлишишга тайёрланаётгани ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид
17:05 / 02.11.2024
Ўзбекистон сентябр ойида энг кўп олтин сотган давлатлар қаторига кирди
18:30 / 28.10.2024
Марказий Банк зарарли илова юбораётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирди
19:33 / 05.08.2024
Июн ойида Россиядан Ўзбекистонга товарлар импорти 5 фоизга камайди
18:26 / 18.05.2024