Покистонда юздан ортиқ экстремистлар ҳибсга олинди

Фото: Akhtar Soomro / Reuters
Покистон мамлакатдаги 182та диний мактаб устидан назорат ўрнатди ва юздан ортиқ экстремистларни ҳибсга олди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Мамлакат ИИВнинг билдиришича, ҳукумат тақиқланган ҳарбий гуруҳлар устидан босимни кучайтирган.
«Бугунги кунда 121 киши дастлабки ҳибсда сақланмоқда», — дейилади вазирлик баёнотида. Бундан ташқари, ҳукумат бир нечта диний мактаблар ва касалхоналар фаолиятини назорат қилмоқда.
Агентликнинг ёзишича, ноқонуний гуруҳларни овлаш Исломободга нисбатан халқаро босимнинг кучайиши ортидан бошланган. Бу 14 февралда Жамму ва Кашмир штатида ҳинд ҳарбийларига қарши ҳужум билан боғлиқ. Ўшанда террорчи ҳужуми оқибатида 45 киши ҳалок бўлган, ҳужум учун жавобгарликни «Жаиши Муҳаммад» гуруҳи аъзолари ўз зиммаларига олганди.
Бунга жавобан Ҳиндистон армияси террорчиларнинг Покистон ҳудудида жойлашган лагерига зарба берди. Шундан сўнг Ҳиндистон ва Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари ўртасида ҳаво жанги бўлиб ўтди.
Охирги кунларда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кескинлик янги куч билан авж олмоқда.
Мавзуга оид

01:55 / 01.05.2025
Ҳиндистон Покистон самолётлари учун ҳаво маконини ёпди

20:47 / 30.04.2025
Урушларнинг ўзгарган мотиви: ташқи таҳдид эмас, ички сиёсий мақсадлар

16:55 / 30.04.2025
Покистон томони Ҳиндистон 24-36 соат ичида зарба беришни режалаштирганини айтмоқда

16:21 / 29.04.2025