Трампнинг сайловолди штаби собиқ раҳбари 4 йиллик қамоқ жазосига тортилди
АҚШнинг Александрия шаҳри суди Дональд Трампнинг сайловолди штаби собиқ раҳбари Пол Манафортни бир қатор айбловлар, жумладан солиқ ва банк қонунчилиги қоидабузарликлари ва хорижда ҳисобрақамларни яшириш бўйича 47 ойлик қамоқ жазосига тортди. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар берди.
Судья Томас Эллиснинг айтишича, 69 ёшли Манафортнинг 9 ой ҳибсда ушлаб турилгани ҳисобга олиниб, жазо муддати 38 ойгача қисқаради. Суд, шунингдек, Манафортга 50 минг доллар миқдорида жарима ва 24,8 млн доллар компенсация тўлаш мажбуриятини юклаган.
Айблов томони айбланувчига “10 йилдан кўпроқ вақт давомида ўзини қонундан устундек тутгани учун” 19 йилдан 24 йилгача қамоқ жазоси берилишини сўраган.
Манафорт, шунингдек, Колумбия округи судида ҳам жавобгар ҳисобланади. Унга бу ерда 13 март куни ҳукм чиқарилади.
АҚШнинг кўплаб ОАВлари Трамп собиқ ходимини афв этиши мумкинлигига йўл қўйишмоқда.
Мавзуга оид
10:53 / 07.06.2020
Байден расман Трампга рақиб бўлди
08:02 / 07.06.2020
ЖССТдан «аразлаган» АҚШ. Бунақаси аввал ҳам бўлганди
20:55 / 13.05.2020
Трампнинг собиқ ёрдамчиси коронавирус пандемияси сабабли турмадан озод қилинди
10:20 / 05.02.2020