Жаҳон | 07:35 / 08.03.2019
14339
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада дунёдаги энг йирик ГЭСлардан бирида қўпорувчилик содир этилди

Фото: AP Photo / Rodrigo Abd

Венесуэланинг миллий электр энергия корпорацияси “Эл-Гури” гидроэлектростанциясида қўпорувчилик содир этилганини маълум қилди.

“Эл-Гури”да қўпорувчилик содир этилди. Бу давлатга қарши электр урушнинг бир қисмидир. Биз бунга йўл қўймаймиз. Электр таъминотини тиклаш устида ишламоқдамиз”, деб маълум қилган корпорация твиттерда.

ГЭСда юз берган воқеа тафсилотлари маълум қилинмаган.

2016 йил январда Боливар штатида жойлашган “Эл-Гури” дунёда йириклиги бўйича 4-рақамли станция ҳисобланган.

Шунингдек, Венесуэланинг 23 штатидан 21 штатида, жумладан пойтахт Каракасда электр таъминоти оммавий узилгани маълум қилинган. 

Таъкидланишича, Каракасда электр таъминотидаги узилишлар сабабли метрополитен йўналишлари тўхтатилган ва мобил алоқада узилишлар кузатилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид