Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Наманганга миллионта китоб совға қилинди
Бугун, 9 март куни Наманганда Президент Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи чоғида белгилаб берилган вазифалар ижросига қаратилган қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Nampravda хабарига кўра, Намангандаги Адиблар хиёбонида «Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз» номли йирик тадбирга старт берилди. Тантанали маросимда давлат ва жамоат арбоблари, вилоят раҳбарлари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, вилоятнинг иқтидорли ҳамда фаол ёшлари иштирок этди.
«Бу йил бизга 1 миллионта китоб совға қилинади. Бепул. Вилоятдаги спорт мактабларига жиҳозлар, мусиқа ва санъат мактабларига янги мусиқа асбоблари тақдим этилади», - деди Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Пахриддин Маткаримов.
Президент маслаҳатчиси ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вилоят ҳокими ўринбосарига Наманган 1 миллионта китобни совға сифатида қабул қилиб олиши тўғрисидаги сертификатни топширди.
25 минг нусхадаги бадиий адабиётларнинг биринчи партияси аллақачон Наманганга етиб келган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва ёшлар иттифоқи уларни мактаб кутубхоналарига топширадилар.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025