Жаҳон | 08:00 / 10.03.2019
8423
1 дақиқада ўқилади

Turkish Airlines самолётининг 29 йўловчиси турбулентлик сабабли жабрланди

Фото: Flickr / BriYYZ

9 мартда Turkish Airlines авиакомпаниясининг Истанбулдан Нью-Йоркка парвозни амалга оширган самолётида турбулентлик вақтида 29 йўловчи жароҳат олди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берди.  

Маълум қилинишича, самолёт бортида 326 йўловчи ва экипажнинг 21 аъзоси бўлган. Самолёт Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номидаги аэропортга яқинлашаётганда самолётда кучли титраш бошланган.

Охирги маълумотларга кўра, 29 киши енгил, асосан лат ейиш жароҳати олган. 

Мавзуга оид